1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Филиппинда Канлаон вулқони отилди

Ҳудудда хавф даражаси юқори экани айтилмоқда.

Филиппинда Канлаон вулқони отилди

8 апрель куни Филиппиннинг марказий қисмида жойлашган Канлаон вулқони фаоллашиб, тахминан тўрт минг метр баландликка кул отилган. Бу ҳақда мамлакат сейсмология институти маълумот берди.

 

Вулқон маҳаллий вақт билан соат 5:51 да отилган. Ҳозирча янги эвакуация бўйича расмий хабар берилмаган бўлсада, ҳудудда хавф даражаси юқори бўлиб қолмоқда.

 

Канлаон вулқонида 2024 йил декабрь ойида ҳам отилиш бўлган, ўшанда маҳаллий аҳоли хавфли ҳудуддан кўчирилган эди. Мутасаддилар ҳозирги вазиятни синчиклаб кузатиб боришмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика