“Skuderia Ferrari” жамоасининг “Формула-1” чемпиони Шарл Леклер Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига ташриф буюриб, бу бино, ундаги ҳар бир бўлим ва экспозициядаги майда деталларгача бўлган эътибор ўзига хос чирой ва мукаммалликни намоён этганини эътироф этди.
Шарл Леклер, “Формула-1” чемпиони:
“Бу ерда кўрганларим — ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада ҳайратланарли. Мен бугун гувоҳ бўлган манзараларни бошқа ҳеч қаерда учратмаганман. Марказ ичидаги ҳар бир деталь, ҳар бир бўлимга берилган эътибор — ниҳоятда нафис ва аниқ мақсадли ташкиллаштирилган.
Мен учун янги маданиятлар, янги мамлакатлар билан танишиш доимо қизиқарли. Ўзбекистон эса ўзининг бой, чуқур ва жуда жозибали тарихи билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерга таклиф этилганим, мамлакат ҳақида кўпроқ билиш имконига эга бўлганим мен учун катта шараф. Бунинг учун самимий миннатдорлик билдираман.
Бу ташаббус, менимча, жуда улкан аҳамиятга эга. Марказни кўриш менда жуда катта таассурот қолдирди. Мен Ўзбекистонда бир марта бўлганман ва ўша пайтданоқ бу юрт менга жуда ёққан эди.
Мана, иккинчи бор келишим. Бу сафар маданиятни янада яқиндан англаш, халқ ва мамлакат ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун ажойиб имконият бўлди.
Кўргазмалар ҳам жуда юқори даражада ташкил этилган. Бу ерда қўлланилган технологиялар, материаллар ва ёндашув — барчаси ўзига хос, ўзгача. Марказда Ўзбекистон тарихининг йирик бир бўлаги мужассам экани яққол сезилади”, дейди.


