1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Франция маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилди

У Европа парламенти аъзоси бўлган пайтида 900 минг евро пора олишда гумон қилинмоқда.

Франция маданият вазири коррупцияда айбланиб судга тортилди

Франция маданият вазири ва Париж мери лавозимига номзод Рашида Дати коррупция ва лавозим ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб судга тортилади. Бу ҳақда АФП агентлиги хабар берди.

 

Париж судьялари Дати ва Ренаулт-Ниссан концернининг собиқ раҳбари Карлос Гонга қарши жиноят иши қўзғатишга қарор қилди. Айбловга кўра, Дати 2009–2011 йилларда Европа парламенти аъзоси бўлганида, компанияга лоббичилик қилгани учун 900 минг евро олган.

 

Ушбу маблағ 2010–2012 йилларда Нидерландиядаги шўба корхонадан “ҳуқуқий хизматлар” учун тўланган бўлсада, терговчилар у ҳеч қандай ҳақиқий иш бажармаган деб ҳисобламоқда. Шу даврда Дати Европарламентда фаолият юритган.

 

Карлос Гон ҳам судга тортилиши кутилмоқда. У Японияда ҳибсдан қочиб, ҳозирда Ливанда яшамоқда. Ҳар иккала шахс ҳам айбловларни рад этмоқда.

 

Дастлабки суд мажлиси 29 сентябрга белгиланган. Дати ҳукуматдаги фаолиятини давом эттиришини маълум қилган. Ҳукумат манбаси суд жараёни ҳали ҳукм эмаслигини, шунинг учун у ўз вазифасини бажаришда давом этишини билдирган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика