1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Франция ва Хитой Украина можаросини тугатиш бўйича бирга ишламоқчи

Эммануэль Макрон Ван И билан музокара ўтказди.

Франция ва Хитой Украина можаросини тугатиш бўйича бирга ишламоқчи

 

Франция ва Хитой Украинада тинчлик ўрнатилиши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олди. Бу ҳақда Парижда Эммануэль Макрон ва Хитой собиқ ТИВ раҳбари, ХКПнинг ташқи ишлар бўйича қўмитаси канцелярияси раҳбари Ван И учрашуви якунида маълум қилинган.

 

Ҳар икки сиёсатчи ўз давлатининг халқаро ҳуқуқ нормалари асосида тинчликка эришиш зарурлигини таъкидлаган. Ўз навбатида Макрон Пекиннинг Москвага таъсир ўтказа олишидан умид қилган.

 

Шу билан бирга, ХХР ва Франция ҳарбий можаронинг дипломатик ҳал этилишига қандай эришиши очиқланмаган.

 

Ван И 17 февраль куни Москвага ҳам ташриф буюради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика