Франциянинг Марсел шаҳрида тураржой биноси бутунлай қулаб тушди. Оқибатда умумий ҳисобда 33 киши жароҳат олган. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир, қолганлар енгил жароҳатланган. [https://www.interfax.ru/world/895117] Ҳодиса шаҳарнинг бар ва ресторанлари билан машҳур туманларининг бирида юз берди. Вайрон бўлган уйга қўшни иккита бино ҳам қисман қулаб тушган. Кейин вайроналарда ёнғин бошланди. Шаҳар мери Бенуа Паян вайроналар остидан марҳумлар топилиши мумкинлигини истисно этмади. Фавқулодда хизматлар қулашга портлаш сабаб бўлган деб тахмин қилмоқда.