Франциянинг Юқори Рейн минтақасидаги ногиронлар уйида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 11 нафар инсон ҳалок бўлган, 1 киши касалхонага ётқизилган. 17 киши бинодан эвакуация қилинган. Маълумотларга кўра, ушбу муассаса хусусий бўлган. Аланга сабаблари ҳақида маълумотлар йўқ. Воқеа жойига Франция Бош вазири Элизабет Борн етиб борди. Унга бирдамлик ва оила ишлари вазири Аурор Берге ҳамроҳлик қилди.