1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Фуқаро бир туп терак кесгани учун 8,5 млн сўм жаримага тортилди

Ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлган.

Фуқаро бир туп терак кесгани учун 8,5 млн сўм жаримага тортилди

 

Сурхондарёда битта дарахт кесгани учун фуқарога 10 туп дарахт экиб, уни парвариш қилиш мажбурияти юклатилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Шўрчи туман Экология бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро хонадони олдида ўсиб турган ўсувчанлигини йўқотмаган бир туп терак дарахтини ноқонуний равишда кесиб олган.

 

Аниқланган ҳолат юзасидан фуқаро Э.A.ga нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 25 баробари 8 миллион 500 минг сўм ҳисобида маъмурий жарима белгиланди. Ушбу ҳолат натижасида табиатга 5 миллион 440 минг сўм зарар етказилган.

 

Шунингдек, фуқарога кесилган бир туп дарахт учун компенсация тарзида 10 туп кўчат экиш ва уни парваришлаш мажбурияти юклатилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика