1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

ФВВ аҳолини саросима кўтармасликка чақирди

30 майдан 1 июнь кунига қадар Тошкент шаҳрида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади.

ФВВ аҳолини саросима кўтармасликка чақирди

 

Олмазор туманида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилади. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 30 май кунидан 1 июнь кунига қадар Тошкент шаҳар Олмазор туманининг бир нечта объект ва манзилларида бир вақтнинг ўзида "Олмазор тумани бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилиши режалаштирилган.

 

"Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида, мазкур ўқув машқларини ўтказиш давридаги амалий жараёнларга оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қолади", — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика