1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ғамхўрлик” гуруҳлари оналар учун кўмакчи

Уларда ногиронлиги бўлган болалар тарбияланиб келмоқда.

“Ғамхўрлик” гуруҳлари оналар учун кўмакчи

Наргиза опа Сатторова 14 йил олдин илк маротаба оналик бахтини туйди. Аммо, унинг бош фарзанди Сардорбек Самиев ногиронлик билан туғилган эди. Фарзандини ҳам, унинг нуқсонини ҳам неъмат сифатида қабул қилган қаҳрамонимиз ўтган йиллар давомида боласини кўз қорачиғида асраб-авайлаб, парваришлади. Жамиятда узилиб бўлсада, бор меҳрини берди.

 

Юртбошимизнинг талаб ва таклифларига биноан ташкил этилган «Ғамхўрлик» гуруҳи ҳақидаги хабарни Сардорбекнинг оиласи катта қувонч билан кутиб олди. Бола ҳам ушбу гуруҳга меҳр қўйди. Онаси Наргиза опа эса ҳар тонгда фарзандини гуруҳ тарбиячилари - ишончли қўлларга топшириб, ўзининг тадбиркорлик ишлари билан шуғулланиш, шунингдек, психолог хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлди.

 

Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш мумкинки, вилоятда жами 2 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатида «Ғамхўрлик» гуруҳи ташкил этилган бўлиб, уларда 15 нафар ногиронлиги бўлган болалар тарбияланиб келмоқда. 2025 йилда ушбу кўрсаткич 34 нафарга етказилиши кўзда тутилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика