Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатлари вакиллари Алексей Навалнийнинг ўлими муносабати билан Россиянинг ички ишларига аралашиш ҳуқуқига эга эмаслигини маълум қилди.
"Бу одамлар бизнинг ички ишларимизга аралашишга ҳаққи йўқ. Қолаверса, Украина қамоқхонасида ҳам Жулиан Ассанж, Гонсало Гонсало Лира қийноқлардан вафот этган. Улар на америкаликлар,на бошқа Ғарб арбоблари. Бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ ҳам берилмади”, деди Лавров Рио-де-Жанейродаги G20 ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида.
“Бизнинг мулкимиз бўлган “Шимолий оқим” портлатилганида улар бизга нима дейишди? Бизга халқаро тергов йўқ, буни ўзимиз аниқлаймиз дейишди. Ёндашувлардаги фарқ шу. Бу неоколониализм, биз унга қарши курашамиз", - деган вазир.


