1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Гавайида ўрмон ёнғини қурбонлари сони 36 кишига етди

Ҳозирда эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

Гавайида ўрмон ёнғини қурбонлари сони 36 кишига етди

 

Гавайида юз берган ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 36 кишига етди. Ваҳима ичида қолган одамлар океан томон югуришган. 12 киши сувдан қутқариб олинди.

 

Ҳозирда эвакуация ишлари олиб борилмоқда.

 

Штат лейтенант губернатори офатни "мисли кўрилмаган" деб атади. Ўт ўчирувчилар кучли шамол ва иссиқлик туфайли ёнғинни ўчиришда қийинчиликларга дуч келишмоқда.

 

Фавқулодда ҳолат жорий этилган Мауи оролида кўплаб бинолар ёниб кетган. Баъзи ҳудудлар телефон алоқасидан узилган.

 

Касалхоналар куйган ва тутундан бўғилган беморлар билан тўлиб-тошган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика