1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари сабаби аниқланди

Washington Post бу бўйича текширув ўтказди.

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари сабаби аниқланди

Мауи оролидаги ташландиқ далаларга бепарволик Гавайида ҳалокатли ёнғинларга олиб келган, дея ёзмоқда “Washington Post” газетаси.

 

Маълумотларга кўра, Лахайна шаҳрини вайрон қилган ёнғин тепаликдаги ташландиқ, бошқарилмайдиган ер участкасидан тарқала бошлаган.

 

Кўп йиллар давомида ёнғин хавфи ҳақида қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай, эҳтиётсизлик ва давлат ресурсларининг етишмаслиги туфайли офат бошланган.

 

Тасмания университетининг пирогеография ва ўт ўчириш фанлари профессори Девид Боуменнинг сўзларига кўра, “шаҳар кукунли бочка билан ўралган ва учқуннинг портлашини кутишган”. Орол расмийлари фожиада маҳаллий электр энергетика компаниясини айбламоқда, гўёки улар электр тармоғини керакли шаклда сақламаган. Бу кўплаб қисқа туташувларга олиб келди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика