Марказий Ғазодаги Нусейрат қочқинлар лагери яқинида 14 ёшли фаластинлик бола ёрдам юклари парашют орқали ташланган пайтда қутининг урилиши натижасида ҳалок бўлди. Маҳаллий, ҲАМАС бошқарадиган соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳодисани тасдиқлади. Сўнгги ойларда Исроил қамалидан қолган ҳудудга ёрдам етказишнинг ҳаво орқали ташлаш усули кўплаб танқидларга учраб келмоқда, чунки у хавфли ва самарасиз деб ҳисобланади. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берган.
Фаластин расмийлари бир кун олдин, Ғазо шаҳрида ҳам шундай ҳодисада олти киши, асосан болалар, жароҳатланганини маълум қилди. Уларнинг айтишича, парашютдаги ёрдам қутиси бир биннинг балконига тушиб, унинг қулашига сабаб бўлган. Инсонпарварлик ташкилотлари ёрдам юкларини ер орқали етказиш хавфсиз ва самаралироқ бўлишини таъкидлашмоқда, бироқ Исроилнинг қаттиқ назорати туфайли бундай ёрдам ҳам тез-тез йўлда талон-торож қилинади.
Шанба куни Исроил ҳарбийлари Германия, Нидерландия, Греция, Италия, БАА ва Иордания самолётлари орқали Ғазога 106 та ёрдам қутиси ташланганини маълум қилди. Бироқ ёрдам тарқатиш жараёнлари кўпинча Исроил аскарлари томонидан ўққа тутилгани ҳақидаги хабарлар билан кузатилмоқда. Уруш бошланганидан бери озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғи етишмовчилиги ҳудуд аҳолисини очлик ва касаллик хавфи остида қолдирган.
Бу орада Тель-Авивда минглаб одамлар урушга қарши оммавий намойишга чиқди. Намойишчилар ҳукуматдан Ғазодаги ҳарбий амалийотларни тўхтатишни, гаровга олинганларни озод қилиш чораларини кўришни талаб қилди. “Standing Together” тинчлик ҳаракати фаоллари ҳатто жонли телеэфирни тўхтатиб, “Ўқ отишни тўхтатиң!” шиорини ҳайқирди. Халқаро босим кучайганига қарамай, Бош вазир Биньямин Нетаняҳу Ғазо шаҳрини эгаллаш режасини тасдиқлади ва ҲАМАСни “Ғазони озод қилиш” билан таҳдид қилди.


