1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ғазода уч ҳафта ичида БМТнинг 64 ходими ҳалок бўлди

UNRWA Ғазо секторидаги ходимлари орасида қурбонлар сони кўплигини маълум қилди.

Ғазода уч ҳафта ичида БМТнинг 64 ходими ҳалок бўлди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш Яқин Шарқ агентлиги (UNRWA) Ғазо секторидаги ходимлари орасида қурбонлар сони кўплигини маълум қилди.

 

БМТ агентлиги директори Филипп Лаззаринининг айтишича, сўнгги уч ҳафта ичида Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) ҲАМАСга қарши жавоб операцияси бошланганидан бери секторда UNRWA’нинг 64 нафар ходими ҳалок бўлди.

 

«Бу қисқа вақт ичида можарода ҳалок бўлган БМТ ходимларининг энг кўп сони», — деди у БМТ Хавфсизлик кенгашида сўзлаган нутқида.

 

Лаззарини, шунингдек, ташкилотнинг Ғазо секторидаги ходимларида ёнилғи, сув, озиқ-овқат ва дори-дармонлар тугаб қолганига, шунинг учун ҳам тез орада ишни давом эттира олмаслигига эътибор қаратди. UNRWA раҳбари гуманитар сабабларга кўра зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика