БМТнинг Яқин Шарқ агентлиги (UNRWА) ҳисоб-китобларига кўра, исроилнинг Ғазога бостириб кириши бошланганидан бери Ғазодаги мактаб биноларининг 85 фоизи шикастланган ёки вайрон бўлган. Улар реставрация ёки катта таъмирни талаб этади.
— Ҳатто UNRWА мактаблари бундан мустасно эмас – исроил уларни ҳам бомбардимон қилди, - дея таъкидлади агентлик.
Фаластин Таълим вазирлиги бошқа рақамни келтириб, мактабларнинг камида 90 фоизи исроил ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган ёки зарар кўрганини таъкидлади.
"Одатда бу кун болалар учун ота-оналари билан бирга мактабга янги формада борадиган, ҳамда шифокор ва муҳандис бўлишни орзу қиладиган байрам куни бўларди. Бугун бизнинг умидимиз шуки, биз бу умидларимизни йўқотгунча уруш тугайди", - деди беш фарзанднинг онаси.


