1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германия фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўрмоқда

Мамлакат шимолида ҳарбий машқлар ўтказилди.

Германия фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўрмоқда

Уч кун давомида Германия қуролли кучлари, ички хавфсизлик хизматлари ва фуқаролик органлари Гамбург порти учун фавқулодда вазият режасини ишлаб чиқди. Ҳарбий машқларнинг мақсади муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш экани хабар қилинди. Ҳарбийлар иттифоқчи кеманинг портга келиши, танклар ва ғилдиракли транспорт воситаларини хавфсиз тушириш сценарийсини ишлаб чиқди. Манёврларда 100 га яқин аскар иштирок этди.

 

Бундесвер бундай машғулотлар келгусида тез-тез ўтказилишини айтди. Баёнотда айтилишича, Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан Европада кейинги беш йил ичида яна уруш эҳтимоли бор. НАТО бунга биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қарши чиқмоқчи ва бунинг учун иттифоқчи кучларни ғарбдан шарққа тез жойлаштириш керак бўлади. 

 

“Германия ўзининг геостратегик мавқеига кўра марказ вазифасини ўтайди, шунинг учун темир йўл, автомобил ёки ҳаво орқали ҳарбий транспортни ташкил этиш, озиқ-овқат, кўрпа-тўшак ёки ёнилғи етказиб бериш, шунингдек, бутун автоконвойларни ҳимоя қилиш режаси тартиб билан ишлаб чиқилиши керак", дейилади Бундесвер баёнотида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика