Франкфурт-на-Майнда (Гессен) хизмат кўрсатиш марказининг автотураргоҳида ўн бешта Тесла автомобили ёниб кетди. «Bild» нашрининг хабар беришича, фавқулодда ҳолат сешанба кунига ўтар кечаси содир бўлган.
Ёнғин сабаблари номаълум. Зарар тахминан 500 минг еврони ташкил этган. Ёнғин билан 40 га яқин киши курашди. Фавқулодда вазият туфайли сервис маркази яқинидан ўтувчи темир йўл линиясида алоқа вақтинчалик қийинлашган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


