1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Гондурасдаги аёллар қамоқхонасида 25 нафар маҳбус ёқиб юборилди

Шунингдек, мазкур қамоқхонада юз берган тартибсизликлар оқибатида камида 41 маҳбус ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Гондурасдаги аёллар қамоқхонасида 25 нафар маҳбус ёқиб юборилди

 

Маҳаллий «Ла Пренса» нашрининг ёзишича, можаро Гондурас пойтахти яқинидаги Тамара шаҳридаги жазони ижро этиш муассасасида рўй берган.

 

Mara Salvatrucha ва Barrio 18 жиноий гуруҳлари аъзолари ўртасида тўқнашувларда 25 нафар маҳбус аёл ёқиб юборилган, яна 16 нафари қурол ишлатиш оқибатида ҳалок бўлган.

 

Воқеа муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қамоқхона ҳудудида хавфсизлик чораларини кучайтирган.

 

Қамоқхона ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинган, тартибсизликларни жиловлаш бўйича қатъий чоралар кўриш тўғрисида буйруқ чиқарилган. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик вазири ўринбосари Хулисса Вильянуэва твиттер саҳифасида маълум қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика