Google компанияси тўғридан-тўғри қидирувда бепул шифокор қабулини кўрсатади. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар берилди.
Янги опция АҚШнинг энг йирик рецепт бўйича дори-дармон провайдерларидан бири CVS Health’га тегишли бўлган MinuteClinic хусусий клиникалар тармоғи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Google’нинг маҳсулот менежери Жеки ДеЖессининг айтишича, қидирув тизимидаги янги функциянинг ишга туширилиши яқин ҳафталарга режалаштирилган. Ишга тушгандан сўнг шифокор қабули фақат инглиз тилида бўлади.
Шифокор ёки тиббиёт муассасасини қидираётганда, фойдаланувчи қайси мутахассис билан учрашувга ёзилиши мумкинлигини ва энг яқин бепул ойналарни кўради. «Банд қилиш» тугмаси уни кўрик тайинлаши мумкин бўлган учинчи томон сайтига йўналтиради.
Ҳозирда ушбу бўлимда реклама тақиқланган. Илгари Google қидирувда маълум бир шифохонада қайси тилларда гаплашилишини ва у ерда қандай тиббий суғурта амал қилишини кўрсата бошлаганди.


