1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Грипп ва пневмонияга қарши эмлаш альцгеймер хавфини камайтиради

Альцгеймер ассоциацияси олимлари тадқиқот ўтказди.

Грипп ва пневмонияга қарши эмлаш альцгеймер хавфини камайтиради

Альцгеймер ассоциацияси олимлари грипп ва пневмонияга қарши эмлашлар альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини камайтиришга бевосита таъсир қилишини аниқлади. Тегишли тадқиқот натижалари альцгеймер касаллиги бўйича йиллик конференцияда тақдим этилди.

Тадқиқотда 65 ёшдан ошган 5146 нафар кўнгилли иштирок этди. Ташкилотчилар иштирокчиларнинг соғлиғи ва эмлаш тарихи ҳақида маълумот олишди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳатто битта гриппга қарши эмлаш билан ҳам касалликнинг ривожланиш хавфи 17% га камайган. 65 ёшдан 75 ёшгача бўлган пневмонияга қарши эмлаш беморларнинг генетик хусусиятларига қараб альцгеймер касаллигини ривожланиш хавфини 40% гача камайтирган.

Тадқиқотчилар гриппга қарши вакцина ва альцгеймер хавфи ўртасидаги энг кучли ҳимоя алоқаси биринчи эмлашни олдинроқ олганларда эканини аниқлади. Масалан, 60 ёшида гриппга қарши эмланганлар 70 ёшида эмланганларга қараганда ҳолати яхшироқ бўлган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика