Грузия пойтахти Тбилисида қуролли ҳужум уюштирилди. Чавчавадзе проспектида номаълум шахс (шахслар) кафедан чиқаётган икки кишига ўқ узган. Отишма натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса жойида 7-8 та ўқ овози эшитилган. Зудлик билан воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ва тез ёрдам ходимлари етиб келган, жароҳатланган шахс касалхонага етказилган.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлган шахс Москвада бизнес билан шуғулланган, бу суиқасд бизнес низолар билан боғлиқ бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда.
Грузия Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса юзасидан "қасддан одам ўлдириш" ва "ноқонуний қурол савдоси" моддалари бўйича жиноий иш очди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.


