Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳридаги овқатланиш шахобчасининг ошхонасида газ порташи оқибатида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларда вафот этганлар йўқлиги айтилган эди.
Айни пайтда kun.uz нинг вилоят ИИБга таяниб берган хабарига кўра, ёнғинда 3 одам ҳалок бўлган.
Сирдарё вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Жиноят Кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 1 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинди.
Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


