“Мен Дастинни “Eagle FC” билан шартнома имзолашини хоҳлайман. У ажойиб жангчи ва уни ўз лигамда жанг олиб боришидан миннатдор бўлардим. Тез орада Порье билан боғланаман деган умиддаман”.
Эслатиб ўтамиз, Порье сўнгги жангида бразилиялик Чарльз Оливейра билан UFC 269 турнирида тўқнаш келганди. Натижада Оливейра бўғиш усули билан ғалабани қўлга киритган эди. Чарльзга ҳозирда асосий рақиб Жастин Гэтжи ҳисобланади.
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмагомедов россиялик спортчилардан норози бўлгани ва UFC Вегас-34 турнири якунлангани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


