Россияда Суд ижрочилари UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг 79 млн рублга тенг мол-мулкини хатлади.
Маҳаллий нашрларга кўра, бунга спортчининг Федерал солиқ хизмати (ФСХ) олдидаги 302 млн рубль миқдоридаги қарзи сабаб бўлган.
Суд ижрочилари томонидан олиб қўйилган мулклар рўйхатида Нурмагомедовнинг Доғистондаги уйи, шунингдек, 6 та қимматбаҳо автомобили бор.
Аввалроқ ФСХ Ҳабиб Нурмагомедовнинг солиқ, пеня ва жарималарни тўламагани учун банк ҳисоб рақамларини ҳибсга олганди. Бундан ташқари, солиқ хизмати спортчининг бир қанча компанияларини, жумладан, туризм фаолияти билан шуғулланувчи офисони ёпган. Бунга расмий ҳужжатлардаги ишончсиз маълумотлар сабаб бўлгани айтилмоқда.


