1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги айтилди

"Ўзгидромет" 1-3 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилиши мумкинлиги айтилди

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрдан баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража, 2-3 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража, 2-3 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрдан баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 1 сентябрда 30-35 даража, 2-3 сентябрда 28-33 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрдан баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 1 сентябрда 32-37 даража, 2-3 сентябрда 30-35 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрдан баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 1 сентябрда 30-35 даража, 2-3 сентябрда 28-33 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 сентябрдан баъзи жойларда 15-20 м/с кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-2 сентябрда 11-16 даража, 3 сентябрда 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика