Нафақахўр Нурхон Қўчқорова зиёрат учун йиғилган маблағни Қадамжой туманидаги дарё устидан кўприк қурилишига сарфлади.
Авваллари Қизилбулоқдан Ғайрат қишлоғига ўтиш учун 2 километр йўл босиб ўтишга тўғри келган, энди янги кўприк одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда.
“Турмуш ўртоғим 43 ёшида оламдан ўтди. Унинг хотирасига хайрли иш қилмоқчи эдим. Пулимни ҳаммага фойдали бўлсин деб, кўприк қурилишига бердим. Ҳаж зиёратини адо этсам, фақат мен ўзим учун яхшилик бўлади, одамларга фойдали нарса қилиш ҳақида ўйладим”, — деди хайрли иш соҳибаси.


