Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритди. -51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов франциялик Биллал Беннамага қарши рингга кўтарилади. Боксчи илк раундда рақибини нокаут қилиб, ғалаба қозонди. Ҳасанбой олтин медал ва 200 минг доллар пул мукофотини қўлга киритди.