1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳасанбой Дўсматов ОЧ—2022’да ғалаба қозонди

Боксчи чемпионатнинг чорак финалига йўлланма олди.

Ҳасанбой Дўсматов ОЧ—2022’да ғалаба қозонди

 

Бугун, 5 ноябрь куни Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -51 кг вазн тоифасида чорак финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Ҳасанбой Дўстматов  бутанлик Тензин Дрюнгелга қарши рингга чиқди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

 

Шунингдек, -52 кг вазнли Феруза Казакова мўғулистонлик рақибасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. -54 кг вазн тоифасида Нигина Ўктамова Осиё чемпионатидаги илк жангини таиландлик Житпонг Жутамасга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

 

-57 кг вазн тоифасидаги Ситора Турдибекова чорак финал жангини ҳиндистонлик Притига қарши ўтказди ва мағлубиятга учради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика