Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчиликсиз бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати 0...-3 даража совуқ, баъзи жойларда -5 даража совуққача, кундуз кунлари +6...+11 даража илиққача кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикасида кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши маълум қилинган. Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.
Пойтахтда бироз булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-3 даража совуқ, кундузи +8...+11 даража илиқ бўлади.


