Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, қўшни давлатдан юртимизга ўтиш учун “Ойбек” чегара божхона постига кириб келган фуқаро бошқарувчидаги бўлган, “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида автомобилнинг ярим тиркама қисмига, магнит ёрдамида ёпиштириб яширилган, икки дона полиэтилен ўрамга ўралган, 1 килограмм 981 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


