Аввалроқ Телеграмда “Hello Tashkent, salam Tashkent” номли канал ҳамда гуруҳларни ташкил этиб, уларга фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи видеотасвирларни жойлаштириб келган гуруҳ аниқланганди. Олий суд уларга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини эълон қилди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судяси Ж.Саидов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


