1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ҳиндистон Бош вазири Моди G20 сессиясида ўз мамлакатини Бҳарат деб атади

Бир қатор сиёсатчилар мамлакат номини ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватладилар.

Ҳиндистон Бош вазири Моди G20 сессиясида ўз мамлакатини Бҳарат деб атади

 

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Нью-Деҳлида очилган G20 саммитининг биринчи сессиясида ўз мамлакати учун “Ҳиндистон” ўрнига “Бҳарат” ёзуви туширилган белгидан фойдаланган. 

 

Ҳиндистон Конституциясига кўра, инглиз ва ҳинд тиллари мамлакатнинг расмий тиллари бўлиб, мамлакат инглиз тилида Ҳиндистон ва ҳинд тилида Бҳарат деб аталади.атига инглиз тилида ёзилган таклифномаларда биринчи марта “Ҳиндистон Президенти” эмас, “Бҳарат Президенти” атамасини ишлатган эди.

 

Кейинроқ Ҳиндистоннинг бир қатор оммавий ахборот воситалари Ҳиндистон ҳукумати мамлакатнинг инглизча номини расман Бҳарат (Бҳарат, ҳиндча Ҳиндистон номи)га ўзгартириш ва бу масалани парламентнинг навбатдан ташқари сессиясига олиб чиқишни таклиф қилиши мумкинлигини маълум қилишди.

 

Ҳиндистон президентининг расмий таклифномаларда мамлакат номини ҳинд тилида ишлатиш ҳақидаги қарори, шунингдек, мамлакат номининг ўзгариши мухолифат партияларининг норозилигига сабаб бўлди, уларнинг кўпчилиги 2024 йилги сайловларга қарши курашиш учун яқинда тузилган I.N.D.I.A.(Indian National Developmental, Inclusive Alliance) блокига қўшилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика