1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Ҳиндистон рекорд даражада Россиядан нефть сотиб олмоқда

Ноябрь ойида Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти ҳажми кунига 1,03 миллион баррелга етган.

Ҳиндистон рекорд даражада Россиядан нефть сотиб олмоқда

 

"The Independent" нашри Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти кетма-кет учинчи ой рекорд даражага етгани ҳақида хабар берди.

 

Қайд этилишича, Россия Ҳиндистонга энг йирик нефть етказиб берувчи бўлиб қолмоқда.

 

Хабарга кўра, ноябрь ойида Россия нефтининг Ҳиндистонга экспорти ҳажми кунига 1,03 миллион баррелга етган. Бу эса янги рекорддир.

 

Таҳлилчилар бу декабрда ҳам Россия Ҳиндистоннинг энг йирик нефть етказиб берувчисига айланиши мумкинлигини айтмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика