2025 йил 19 февраль куни Ҳиндистоннинг Керала штати, Малаппурам шаҳридаги стадионда футбол учрашуви олдидан петардалар портлаши натижасида 30 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Ҳодиса томошабинлар жойлашган трибуналар яқинида содир бўлиб, портлаш оқибатида учқунлар атрофдагиларга тегиб, уларнинг тан жароҳати олишига сабаб бўлган. Жабрланганлар зудлик билан яқин атрофдаги тиббиёт муассасасига етказилган.


