1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда юк машинаси ҳалокатга учради

Фожиа оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.

Ҳиндистонда юк машинаси ҳалокатга учради

 

Ҳиндистоннинг Чҳаттисгарҳ штатида юз берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасида камида 13 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ киши оғир тан жароҳати олди.

 

Полиция берган маълумотларга кўра, юк машинаси тиркамали транспорт воситаси билан тўқнашган. Машинада эса диний байрамдан қайтаётган маҳаллий аҳоли бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар бола ҳам бор.

 

Воқеа жойига тез ёрдам ва қутқарув хизматлари етиб келган, жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Ҳодиса тафсилотлари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, полиция авария сабабларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

 

Сўнгги йилларда Ҳиндистонда йўл транспорт ҳодисалари тез-тез учраб турибди. Мутахассислар бунга йўл инфратузилмасининг заифлиги, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаслиги ва юк машиналарининг ортиқча юкланишини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика