Ҳиндистонлик жанг санъати устаси Навин Кумар пешонаси билан 273 та ёнғоқни ёрди. 27 ёшли эркак бир дақиқада боши билан ёнғоқни энг кўп ёриш бўйича рекорд ўрнатди. У секундига ўртача 4,5 ёнғоқни урган.
Ундан олдинги рекорд 41 ёшли Муҳаммад Рашидга тегишли эди. У биринчи марта 2014 йилда 150 та ёнғоқни пешонаси билан ёрган. 2016 йилда у кўрсатгични 181 та етказди.
Шартларга кўра, ёнғоқ хом бўлиши керак, уларни столга исталган тартибда қўйиш мумкин, лекин бир зарбада ёриш шарт.


