Саккиз ойлик Кадабомб Оками номли ит 5,7 миллион долларга сотилиб, дунёдаги энг қиммат итга айланди. Унинг бундай юқори нархда сотилишига ноёблиги сабаб бўлди — у ёввойи бўри ва Кавказ чўпон итининг ягона гибридидир.
Сотув пайтида кучукчанинг вазни 75 килограмм, бўйи эса 76 сантиметр бўлган. Уни Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳридан бўлган С. Сатиш исмли 51 ёшли селекционер харид қилди. Сатиш илгари итларни кўпайтириш билан шуғулланган бўлсада, ҳозирда бутун дунё бўйлаб ноёб зотларни излаб топиш ва Ҳиндистонда намойиш этиш билан банд.
Сатишнинг итлари улкан фермада сақланади, уларнинг ҳар бири учун алоҳида уй қурилган. Фермада ҳайвонларга ғамхўрлик қилувчи олти нафар ходим ишлайди. Ит етиштирувчиси ўз уй ҳайвонлари нафақат яхши шароит, балки етарлича меҳр ва ғамхўрлик ҳам олишини таъкидлайди.


