"Манчестер Сити" билан шартномани 2034 йилгача узайтирган Эрлинг Ҳоланднинг маоши оширилди ва у АПЛда энг кўп маош олувчи футболчига айланди.
"Тhe Guardian" хабарига кўра, норвегиялик ҳужумчи эндиликда ҳафтасига бонусларсиз 500 минг фунт ишлаб топади. Бу йилига 26 миллион фунт маош дегани.
Қайд этилишича, АПЛда ҳеч қайси ўйинчи ҳафтасига 400 минг фунтдан ортиқ маош олмайди.


