1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Ҳозир Япониядек жамоалар даражасида эмасмиз»

Гундўған Германиянинг кечаги мағлубияти ҳақида гапирди.

«Ҳозир Япониядек жамоалар даражасида эмасмиз»

 

Илкай Гундўған Япониядан (1:4) учралган мағлубиятдан сўнг Германия миллий жамоасининг даражаси ҳақида фикр билдирди.

 

«Буни қабул қилиш жуда қийин. Ягона ёрқин лаҳза — биз керакли тезликда ўйнаб, урган голимиз бўлди. Лекин афсус билан тан олиш керакки, Япония ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам биздан устун эди. Биз бундай жамоалар билан бир хил даражада эмасмиз. Ҳозирча яхши эмасмиз, бу — ҳақиқат. Ишонч йўқ, қачон қарор қабул қилиш кераклигини тушуниш йўқ ва бундай натижалар, албатта, ёрдам бермайди. Биз ҳамма ўзи билан курашаётганини ҳис қиляпмиз ва шу сабаб жамоада тўғри муҳит яратишимиз керак», — деди футболчи.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика