1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламаяпти”

Президент видеоселекторда ижтимоий ҳимоя соҳасидаги камчиликларни санади.

“Ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилалар билан манзилли ишламаяпти”

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

 

Давлат раҳбари соҳадаги баъзи камчиликларни санар экан, 20 дан зиёд идоранинг ижтимоий ҳимоя борасидаги фаолияти ҳужжатларда пухта ўйланмасдан, бетартиб белгиланганини кўрсатиб ўтди.

 

Ҳудуд раҳбарлари ҳам муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келгани қайд этилди.

 

Эски ижтимоий ҳимоя тизимида одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилаши, банд бўлишига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика