1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ҳудудлар босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади

Экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.

Ҳудудлар босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади

Ҳукумат қарорига кўра, "Экологик транспорт" тизими доирасида ҳудудлар улардаги атмосфера ҳавоси bilan боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар bilan белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб борилади.

 

“Экологик транспорт” тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:

 

  • биринчи босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида;

 

  • иккинчи босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар);

 

  • учинчи босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда.

 

Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади.

 

Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади.

 

Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилади.

 

Ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика