1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. ИЭСларда эскирган қурилмалардан воз кечилади

11:51 / 25.03.2025

229

ИЭСларда эскирган қурилмалардан воз кечилади

ИЭСларда эскирган қурилмалардан воз кечилади

Шу орқали ёқилғи сарфи ва таннарх пасайтирилади.

Иссиқлик электр станцияларида энергия самарадорлик бўйича ташкил этилган ишларни янада жадаллаштириш, тармоқда “яшил трансформация” жараёнини амалга ошириш, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг рақобатбардошлиги таъминлаш, энергия ресурслар тежамкорлигига эришиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш, аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтиш мақсадида 2025-2027 йилларда жами 3257 МВт қувватга эга 23 та қурилма консервация ва эксплуатациядан чиқарилилади. Шундан 80 фоизи, яъни 2617 МВтли 19 та қурилма “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари ҳиссасига тўғри келади.

 

Белгиланган режага мувофиқ, эски ва энергия самарадорлиги паст қурилмаларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш (консервация қилиш) ишлари Сирдарё, Толимаржон, Ангрен, Янги-Ангрен, Тошкент, Навоий иссиқлик электр станцияларида ва Фарғона иссиқлик электр марказида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Иссиқлик электр станцияларидаги маънан ва жисмонан эскирган қурилмаларни фойдаланишдан чиқаришдан асосий мақсад ўтган асрнинг 60-70 йилларида қуриб фойдаланишга топширилган, техник шартларга кўра ўзининг эксплуатация муддатини 2 марта, айрим жойларда эса 3 марта кўп ўтаб бўлган қурилмаларни ишдан чиқариш воситасида шартли ёқилғи сарфини камайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш  ҳамда иссиқлик электр станцияларининг атроф-муҳитга таъсирининг олдини олиш ҳисобланади.

 

Шунингдек, ишлаб чиқаришда самарадорликни ошириш, замонавий энергия тежамкор ва самарадор қурилмаларни жорий этиш мақсадида Президентимизнинг тегишли қарорлари асосида Толимаржон иссиқлик электр станциясида юқори самарадор умумий қуввати 1065 МВт бўлган навбатдаги 3, 4-буғ-газ қурилмаларини қуриб ишга тушириш ишлари якуний босқичга кирган.

 

Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт бўлган 3-буғ-газ қурилмасини бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

“Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнги нуқталарида жойлашган маҳаллаларда когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Сергели туманида 2,3 МВт электр, 11 Гкал иссиқлик ва Юнусобод туманидаги 4-сон иссиқлик маркази ҳудудида 100 МВт қувватга эга газ-поршенли қурилмаси бунёд этилмоқда.

 

Жорий 2025 йилда бу каби лойиҳалар асосида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек , Янгиҳаёт, Учтепа ва Яшнобод туманларида ҳам замонай когенерация қурилмаларини қуриб ишга тушуриш режалаштирилган

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика