1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Икер Касиляс Дубайда дарвозабонлар тайёрлаш марказини очмоқчи

«Реал» ва Испания терма жамоалари собиқ дарвозабони Икер Касиляс ўзининг биринчи дарвозабонларни тайёрлаш марказини ишга туширмоқчи.

Икер Касиляс Дубайда дарвозабонлар тайёрлаш марказини очмоқчи

 

 

У «Икер Касиляс» дарвозабонларни тайёрлаш маркази деб номланади. Мазкур марказ Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида қурилади. Лойиҳа Амирлик Спорт кенгаши томонидан маъқулланган.

«Спорт —  менинг ҳаётим. У менга ўзим истаган барча нарсани берди. Шунинг учун иқтидорли дарвозабонлар тайёрлайдиган марказни ишга туширмоқчиман. Марказ нафақат дарвозабон, балки ёш футболчилар  қобилиятини ҳам ривожлантиришга хизмат қилади.», — деди футболчи.

Марказда бошқа давлатлардан келган болалар ҳам тарбияланади.  Шунингдек, бу ерда дарвозабонлар учун мураббийлар тайёрлаш  режалаштирилган.

Касиляс лойиҳаси “Реал Мадрид"нинг собиқ ҳимоячиси Мишел Салгадо асос солган «Фурсан Ҳиспаниа» футбол мактаби билан ҳамкорликда ишлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика