1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Икки нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда бир оиланинг уч нафар аъзоси тан жароҳати олди.

Икки нафар ўзбекистонлик Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлди

 

16 май куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 824-километрида Toyota RAV-4 ва Lacetti автомобиллари тўқнашган. Оқибатда. Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда   мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Шунингдек, машинада бўлган яна уч нафар йўловчи ва Toyota автомобилидаги эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ёшли боласи шифохонага етказилган.

 

Вазирлик хабарига кўра, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика