1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Иккинчи бор ота бўлган Неймар «ПСЖ»дан кетмоқчи эмас

Уни ҳозирги 25 миллион евролик маош қониқтиради.

Иккинчи бор ота бўлган Неймар «ПСЖ»дан кетмоқчи эмас

 

«ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ёзги трансфер ойнасида Франсия клубини тарк этиш ниятида эмас. «L'Équipe» нашрининг ёзишича, Неймарнинг қарорига кўп омиллар сабаб бўлган: бразилиялик Парижда ўзини қулай ҳис қилмоқда, футболчи яқинда иккинчи марта ота бўлди, уни ҳозирги 25 миллион евро маоши қониқтирмоқда. Бундан ташқари, юлдуз форвард мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш ва «ПСЖ» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истамоқда.

 

Неймар аввалроқ «ПСЖ»да қолиш истагини билдирган эди. Бразилиялик футболчи 2017 йилдан буён франсуз клубида ўйнаб келмоқда. Футболчининг парижликлар билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Неймар жорий мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика