Ўзбекистон олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабули бошланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотларига кўра, [https://t.me/uztdi/7084] иккинчи мутахассисликка қабул my.edu.uz платформасида 10 июлдан 10 августгача давом этади. Иккинчи мутахассислик учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади: * фуқаролик паспорти ёки ID карта; * бакалавриат босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари; * хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.