1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Илк бор робот-жарроҳ ўпка трансплантациясини амалга оширди

Операция чоғида янги усул қўлланилган.

Илк бор робот-жарроҳ ўпка трансплантациясини амалга оширди

 

Испаниянинг Барселона шаҳридаги Vall d'Hebron шифохонасида 65 ёшли беморга робот-жарроҳ томонидан ўпка кўчириб ўтказилди.

 

Операция чоғида янги усул қўлланилди. Яъни шикастланган ўпка кўкрак қафасини очмасдан, беморнинг тўш суяги остидаги кичик кесма орқали олиб ташланиб, ўрнига янгиси ўрнатилди.

 

Маълум бўлишича, фақат кичик кесма ҳосил қилиш жараёни шифокор қўли билан бажарилган. Қолган барча юмушлар да Винчи номли роботнинг "тўртта моҳир қўли" ёрдамида уддаланди.

 

Мутахассислар ушбу янги жарроҳлик технологияси нисбатан хавфсиз ва каминвазив бўлиб, келгусида минглаб беморлар ҳаётини сақлаб қолиш имконини беради, деган хулосада.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика