1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Иложи бўлса, ‘ГАИ’ни босиб кетаверинглар”

Жиззахлик ҳайдовчилар ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатишмоқчи бўлди.

“Иложи бўлса, ‘ГАИ’ни босиб кетаверинглар”

 

Жиззахда ижтимоий тармоқ орқали ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатишга чорловчи аудиоёзув тарқатган ҳайдовчилар суд қилинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, уларнинг мақсади йўл ҳақини 5000 сўмга ошириш бўлган ва ҳайдовчиларни ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатишга чорланган.


Мазкур иш юзасидан ўтказилган судда икки нафар шахсга қонуний жазо белгиланди. Суд уларнинг ҳаракатини “Давлат органи хизматчиларига нисбатан носоғлом фикр ва норозилик кайфиятини уйғотиш, соҳа вакилларининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш ва ҳақорат қилиш” сифатида баҳолади. 


Жиззах шаҳрининг “Ўратепа” маҳалласида яшовчи фуқорога 8 сутка, Шароф Рашидов туманининг “Зиёкор” маҳалласида яшовчи фуқарога 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика