1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Илон Маск 2026 йили Марсга роботларни юбормоқчи

Улар Қизил сайёрада яшаш учун шароитлар тайёрлашади.

Илон Маск 2026 йили Марсга роботларни юбормоқчи

 

СпасеХ компанияси раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, Старшип кемаси ва Оптимус роботи Марсга 2026 йил охирида парвоз қилиши режалаштирилган. Агар бу миссия муваффақиятли амалга ошса ва Старшип Қизил сайёрага муваффақиятли қўнса, 2029-2031 йиллар оралиғида инсониятнинг биринчи Марс экспедицияси бошланиши мумкин.

 

Маскнинг айтишича, Оптимус роботлари Марсда яшаш шароитларини тайёрлаш ва инфратузилмани яратишда муҳим роль ўйнайди. Улар базаларни қуриш, энергия таъминотини ташкил қилиш ва ресурсларни қазиб олиш каби вазифаларни бажаради.

 

СпасеХ аллақачон Старшипнинг турли синовларини ўтказмоқда ва компания инсоният тарихидаги энг катта коинот миссияларидан бирига тайёргарлик кўрмоқда. Агар режалар муваффақиятли амалга ошса, бу миссия инсониятни бошқа сайёраларга кўчириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика