1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Илон Маск телевизорлар учун YouTube муқобилини ишга туширади

Х ижтимоий тармоғи Амазон ва Самсунг телевизорлари учун YouTube муқобилини ишга туширади.

Илон Маск телевизорлар учун YouTube муқобилини ишга туширади

 

Илон Маск эгалик қиладиган Х ижтимоий тармоғи Амазон ва Самсунг ақлли телевизорлари учун видеоиловани чиқаради.

 

Илова 11 мартдан кейин тақдим этилади. Кўринишидан у телевизорлар учун мўлжалланган YouTube иловасига ўхшаш бўлади. Илон Маск фойдаланувчиларни «катта экранда узун видеоларни» кўришга ундамоқчи.

 

Таъкидланишича, Маск ЁуТубе, Твитч, Сигнал ва Реддит билан рақобатлашишга қарор қилган.

 

Январь ойида Маскнинг компанияси ижтимоий тармоқ биринчи навбатда видеога эътибор қаратишини эълон қилди. Маск, шунингдек, контент яратувчиларни барча видеоларини Х тармоғига жойлаштиришга чақирди ва у ерда рекламадан кўпроқ даромад олишларини даъво қилди.

 

2022 йил кузида Маск Твиттер платформасини 44 миллиард долларга сотиб олди ва ижтимоий тармоқ номини Х деб ўзгартирди. Шундан сўнг бизнесмен овозли хабарлар ва видеоқўнғироқлар жорий этилишини эълон қилди, шунингдек, платформада барча шахсий хабарларни шифрлаш ҳам жорий этилди. Бошқа нарсалар қаторида, компания эТоро савдо платформаси билан шартнома тузди ва фойдаланувчиларга криптовалута, қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар билан савдо қилиш имкониятини берди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика